Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум. Аллоҳ барчаларимизга Қурбон ҳайитини мубора | 👸MUHTASHAM Collection🤴

Ассалому алайкум. Аллоҳ барчаларимизга Қурбон ҳайитини муборак қилсин. Бизларга бу дунёда қилаётган ишларимизни хайрли, баракотли, файзли ва манфаатли қилсин. Охиратда Пайғамбаримизнинг шафоати ва олий мукофот ўзининг жамолига барчамизни мушарраф айласин. Аллоҳ берган неъмат: беадад ризқ билан уйғонганимиз, дастурхонимиздаги тўкин-сочинлик, фарзандларимиз кулгуси, тани-жонимиз саломатлиги, оиламизнинг хотиржамлиги, хонадонларимиз файзу-ободлиги, элимиз-юртимизнинг тинч ва осойишталиги учун Ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин. Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғуларимиз янада зиёда бўлишини сўраб қоламан. Меҳрибон Аллоҳ барча ибодатларимизни қабул айлаб, эзгу мақсадларимизни амалга оширишда Ўзи мададкор бўлсин. Қурбон ҳайитининг файзу баракоти қалбларимизни ва хонадонларимизни мунаввар айласин.

АВАЗХОН МУМИНОВ.