Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик қурбонлик закотга нисоби етган бойларга вожиб, нисобд | 👸MUHTASHAM Collection🤴

Кўпчилик қурбонлик закотга нисоби етган бойларга вожиб, нисобдан ортиқ маблағга эга одам қурбонлик қилади, деб ўйлайди.
Аслида, қурбонлик қилиш бойга вожиб, фақирга суннатдир! Буни унутманг!
Ҳанафийлик мазҳабининг энг эътиборли манбаларидан бири “Радд ул-мухтор”да ва қарийб фатво тўпламларининг барчасида бу гап мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам фақир бўлганлар. Бу оддий ҳақиқат-ку. Буюк юртдошимиз Макҳул ан-Насафий раҳимаҳуллоҳ: “Икки кўйлагинг бўлса, бирини сотиб қурбонлик қил!”деганлар.
Эътиборли фиқҳий манба “Солати Масъудий”да келтирилган бу.
Миллионер бойлар туя, сал мундайроқ бойлар мол-сигир, ўзига туқлар қўй-қўчқор, менга ўхшаган фақир-фуқаро эчки-така сўйиши керак. Эчкининг гўшти ҳам ширин бўлади.
Бой-бадавлат одам мол ўрнига қўй сўйса, менга эриш туюлади. Ҳимматингга қараб, Аллоҳ ва Расулнинг олдида қадр топасан!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг номидан ва умматлари номидан ҳам қурбонлик қилганлар. Бир қурбонликда 100 та жонлик сўйганлар, шундан роппа-роса 60 тасини ўз қўллари билан сўйганлар. Ҳиммат дегани шу! Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ўзлари номидан ҳам, Севимли пайғамбарим Расули акрам, Ҳабиби муҳтарам, Набиййи мукаррам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номларидан ҳам қурбонлик қилганлар. Бойлар ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом номларидан қурбонлик қилишлари керак! Бунга ўрганишимиз керак! Инсон агар умрида бир бора Пайғамбаримиз алайҳиссалом номларидан қурбонлик қилмаса, қиёматда ҳасратда, армонда қолиши шубҳасиздир, менимча.Бобомнинг даврида қишлоғимизда ҳамма: бой ҳам, фақир ҳам қурбонлик қилгувчи эди. Ҳозирги тўкин-сочинлик, эмин-эркинлик даврида инчунин ҳаммага қурбонликни тарғиб қилишимиз керак. Шундай экан, вақт борида қурбонликка ҳаракат қилинг

Ҳамидуллоҳ Беруний

@muhtashamistigfor