Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилин | Muhsin Media

АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Ким бир мўминнинг (бошидан) дунёвий ғам-ташвишини аритса, Aллоҳ таъоло унинг (бошидан) Қиёмат кунининг ғамини аритади.

Ким қийналган кишига ёрдам берса, Aллоҳ таъоло унга дунё-ю Охиратда енгиллик-ёрдам беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Aллоҳ таъоло унинг ёрдамида бўлади. (Фойдали) илм талабида йўл босган инсонга Aллоҳ таъоло жаннат йўлини осон қилиб қўяди.

Одамлар Aллоҳ уйлари (масжидлар)дан бирига йиғилиб, Aллоҳ китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига сакинат-ором туширилади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади.

Aллоҳ таъоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Aмали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди. (Яъни, солиҳ амали камлиги боис камолат рутбасида қосир бўлган кимса сабабли насл-насаб олийликка эришмайди. Оталари кўрсатган хизматлар уни кўтариб қўймайди).

Муслим ривояти.


Эслатишлик биздан
Улашишлик сиздан

Илмий маърифий ва ижодий каналларимизга обуна бўлинг!
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•
@muhsin_media @favvora
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•