Get Mystery Box with random crypto!

Лекин шу “Европа”да ҳам баъзи нарсалар эскича қолган — масалан | Аъзамхўжаев

Лекин шу “Европа”да ҳам баъзи нарсалар эскича қолган — масалан, ерости ўтиш йўлининг пандуси. Умуман, пандуснинг борлиги ўзи бир неъмат (масалан, Юнусободдаги Янги Ўзбекистон даврида қурилган метро бекатларига тушишда пандуслар йўқ, шаҳар ҳокими ва қурилиш вазири уларни ўрнатишни бекатлар очилган 2020 йилдаёқ ваъда қилганига қарамай), лекин бу жуда ноқулай ва хавфли пандус, бирор ҳоким ё вазир коляскадаги боласи ё неварасини шундай пандусда олиб тушиб, олиб чиқса, ўзи бунга амин бўлади. Пандус бундай бўлмаслиги керак, нафақат мантиқ ва одамгарчилик нуқтаи назаридан, балки қонунчилик талаблари нуқтаи назаридан ҳам.