Get Mystery Box with random crypto!

Шундай аёлни топгинки, илк қарашда бир-бирингизнинг қалбингиз | Muhibbuna kitaba📚

Шундай аёлни топгинки, илк қарашда бир-бирингизнинг қалбингиздан "Бу менинг аёлим!", "Бу менинг эркагим!" деган ўй кечсин! Шундай аёл топгинки, уйқудалигингда сени мароқ билан томоша қилсин. Қўлтиғингга кирганида ҳаловат туйсин, лекин кабутардай юввош, писмиқ бўлмасин! Ўрни келганда қаршингда турсин, ҳақини ҳақлашсин, қадрини билсин! Аммо жанжаллашганида ҳам сени СЕВСИН, сендан воз кечолмасин, нуқсонинг кўзига кўринмасин! Қўявер, сендан АҚЛЛИ бўлсин! Соясида қолмайсан, (ҳақиқий ОДАМ бўлсанг!), нуқсонли, қусурли кўринмайсан! Ақлли аёл эрини қул қилмайди! Қадрлайди, лекин ғурурини оғритмайди! Ошиқ бўлишингга арзийдиган аёл топгин! Ҳаммадан чиройли, фалон-писмадон эмас, табассуми сеҳрли бўлсин! Жилмайганида фақат сенинг қалбинг эмас, бутун Борлиқ нурга чўмсин! Шундай аёлни севгинки, у сенга қараганида Оламни кашф этгин! Қаддингни тик тутадиган аёлни сев! Тоғдай орқангда турсин, кучли бўлсин, аммо назокату латофати фақат сеники бўлсин! Бу фазилатларининг ҳақини адо эт! Шундай аёлни севгинки, муҳаббатнинг ҳам сизларга ҳаваси келсин!
Шундай бир аёл топгинки, хонадонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонаи саодатлари каби нурафшон бўлсин!

@umidaaziz — ҳаловат маскани