Get Mystery Box with random crypto!

«У кун(қиёмат)да инсонларнинг ҳаммасини ўз раҳбарлари билан ча | |Muhabbat devoni✍

«У кун(қиёмат)да инсонларнинг ҳаммасини ўз раҳбарлари билан чақирурмиз; кимнинг китоби (амал дафтари) ўнг томонидан берилса, улар китобларини (севина-севина) ўқурлар ва уларга қилчалик ҳам зулм-ноҳақлик қилинмас.»
("Ал-исро".71)

(Инсонлардан баъзилари пайғамбарлар раҳнамолигида Аллоҳнинг амрига мувофиқ яшаганлар, баъзилари эса ҳаёт тарзлари Аллоҳнинг амрларига зид бўлган раҳнамоларининг — йўлбошчиларининг орқасидан кетган; ўшаларга боғланган, ҳатто уларни дахлсиз қилиб олганлар. Аллоҳ таоло у хил пешволарга ҳам, уларга эргашганларга ҳам икки баробар жазо беражагини оятларда билдирган.
Қиёматда: «Ҳар ким дунёда нимага топинган, боғланган бўлса, унинг ортидан борсин» дейилади.)
@muhammadravshan

@muhabbatdevoni