Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис Абон ибн Усмондан ривоят қилинади: «Усмоннинг бундай | Muhammad Odil Hamid | Rasmiy kanali

#Ҳадис

Абон ибн Усмондан ривоят қилинади:

«Усмоннинг бундай деганларини эшитганман: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким ҳар куни эрталаб ва кечқурун уч марта «Бисмиллаҳил-лазий лаа ядурру маъа исмиҳи шайун фил арди ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул ъалийм» деса, унга ҳеч нарса зарар қила олмайди», деганларини эшитдим».

Унга фалажнинг бир тури етган эди. (
Ундан ҳадис эшитаётган киши ажабланиб) унга қарай бошлади. У буни фаҳмлади-да, «Ҳадис сенга айтганимдек. Лекин ўша куни Аллоҳнинг қадари жорий бўлиши учун мен уни айтмабман», деди».

Шарҳ

@muhammadodiluzofficial