Get Mystery Box with random crypto!

#янгилик «Саждаи саҳв масалалари» деб номланган янги китоб н | Muhammad Odil Hamid | Rasmiy kanali

#янгилик

«Саждаи саҳв масалалари» деб номланган янги китоб нашр қилинди

«Hilol Nashr»
нашриёти томонидан навбатдаги янгилик! Ёрқинжон домла Фозил роҳимаҳуллоҳнинг «Саждаи саҳв масалалари» номли янги китоблари нашр қилинди.

Намоз Исломнинг энг катта рукнидир. У ҳар бир ақлли ва балоғат ёшига етган мусулмон кишига кунда беш маротаба фарз қилинган. Лекин афсуски, динга нисбатан ғофиллик ва бепарволик сабабли одамлар кунда беш маротаба адо қилинадиган намоздай буюк ибодатнинг масалаларидан ҳам мукаммал тарзда воқиф эмаслар.

Илмсизлигимиз туфайли кўпинча намозимизнинг савобидан маҳрум бўлиб қоламиз. Гоҳо намозимиз фосид бўлади, лекин биз унинг фосид бўлганини ҳам билмаймиз..

Ушбу китобда саждаи саҳвнинг аксар масалаларини жамлашга ҳаракат қилинган ва лозим топилган ўринда бошқа бир неча фойдали масалалар ҳам ёзиб ўтилган. Китоб ишончли бўлиши учун ундаги масалаларни мўътабар фиқҳ ва фатво китобларидан нақл қилиш билан бирга, нақл қилинган манбаанинг номи ҳамда саҳифа рақами келтирилган.

Марҳамат, намоздаги нозик жиҳатлар ва ҳукмларни ўзида жамлаган янги китобни харид қилинг

Нархи:
14 000 сўм

+998712175999

@hilol_reception

Сайтдан буюртма беринг

Манзилларимиз

@hilolnashr