Get Mystery Box with random crypto!

ТУЗ ҲАҚҚИ Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак ки | Muhammad Odil Hamid | Rasmiy kanali

ТУЗ ҲАҚҚИ
Усмонийлардан қолган бир гўзал одат бор. Эркак киши Рамазон ҳайитидан уйига қайтганида хотини уйларни тозалаб, чиройли кийимларини кийиб унга бир финжон қаҳва тутади. Қаҳвани ичган эр уни бўш қайтармайди. Финжоннинг ичига ё тилла узук, ёки тилла билакузук солиб қайтаради. Бу аёлининг Рамазонда қилган меҳнатларига мукофот бўлади.
Бу одат шахсан менга ёқади. Бу одат ҳақида эшитганимдан буён унга амал қиламан. Аммо бизникида қаҳва тутиш одати йўқ. Нимадир совға қиламан ва пешанасидан ўпиб: "Бу туз ҳаққи!", дейман.
Гоҳида қўлига пул бериб: "Бозорга бориб истаганингни сотиб ол!", дейман.
Менга нисбатан бу иш кўр-кўрона тақлид эмас. Кишининг гўзал ва буюк ишларда бировга тақлид қилишининг зарари ҳам йўқ. Аммо мен бировларнинг меҳнатини қадрига бориш, фидокорлигини эътироф қилиш уларни нечоғли хурсанд қилишини яхши биламан!
Эр хотинининг уй ичидаги заҳматларини қадрлаши, хотин ҳам эрнинг кўчадаги меҳнатларининг қадрлаши лозим. Йўқса сакийнат қаердан келади?! Муҳаббат ва раҳмат булутлари остида йўқса қандай сояланамиз?!
Эр агар хотини тайёрлаган ҳар-бир овқат учун хотинини тақдирласа бундан ҳеч бир зарар кўрмайди. Гоҳида ширин гап кифоя қилади. Лутфнинг ўзи ҳам ҳадядир. Аммо бу лутф, бу ширин сўзларга бирор моддий совғани ёки унинг пулини тож қилсангиз нур устига нур бўлади!
Хонадонларни нарсага тўлдиргандан кўра муҳаббатга тўлдириш заруроқдир. Қалбдаги совуқликни дунёдаги барча ўчоқлар ҳам қизита олмайди. Аммо қайноқ қучоқ, ширин сўз, ўзаро раҳмат уйларимизни жаннатга айлантиради!

C. Abdulqodir Polvonov

****

Аллоҳ рози бўлсин Абдулқодир домламиздан! Жуда гўзал ҳикматни биз билан баҳам кўрдилар.
Бугун уйдан чиқар эканман эртага 29-Рамазон кечаси Қадр кечаси бўлиши мумкин. Онам, синглим, келинлар ва шерикларга ҳайитлигимизни беришимиз керак. Бугуноқ тайёрлаб қўй. Ҳам Қадр кечаси фазилати, ҳам ҳайит фазилатини қўлга киритайлик, дедим.
Аёл кишини аёл тушунади. Биз эътибор бермаган жиҳатларимиз уларнинг диққатидан қоча олмайди. Улар учун энг катта мукофот меҳр ва муҳаббат бўлсада, моддий мукофотнинг ҳам ўз ўрни бор.

Аллоҳ таоло карималаримиздан рози бўлсин. Рамазонда қилган хизматларини ҳусни қабул айлансин.

@muhammadodiluzofficial