Биз – мўминлар миллатимиз. Шахсийятимизнинг пойдевори иймондир. Куч-қудратимизнинг сири ҳам, байроғимизни баланд кўтарувчиси ҳам иймондир. Ўтмишдаги шон-шарафимизнинг сабаби ҳам иймондир. Бугунги кунда қаддимизни тиклаб берувчи ҳам иймондир. Келажак орзуларимизни рўёбга чиқиш манбаси ҳам иймондир.