Get Mystery Box with random crypto!

Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллалло | MUHAMMADLOIQ QORI

Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан баъзи бировлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга дедилар:
— Ё Расулуллоҳ! Бой-бадавлат одамлар ажр-савобларни олиб кетишди-ку: улар биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқишади, рўза тутганимиздек рўза тутишади ва ошиқча мол-давлатларидан садақа қилишади.
— Аллоҳ таоло сизларга ҳам садақа қилинадиган нарсаларни бермаганми? — дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. — Ҳар бир тасбеҳингиз — садақа, ҳар бир такбирингиз — садақа, ҳар бир таҳлилингиз — садақа, яхшиликка буюриш — садақа, ёмонликдан қайтариш — садақа ва жуфтингиз билан қовушишингиз ҳам садақа!
— Ё Расулуллоҳ! Агар биримиз шаҳватини қондирса, шунинг учун ҳам ажр оладими?!
— Ахир у шаҳватини ҳаромга тўкканида гуноҳкор бўлармиди?! Демак, шаҳватини ҳалолга тўккани унинг учун ажр бўлади. (Муслим ривоятлари).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!

Telegram | Facebook | Instagram |YouTube TikTok