2022-12-28 07:33:09
》Эрнинг аёли устидаги ҳақлари...
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эрнинг аёли устидаги ҳақи:
1) Тўшагидан ажралмаслик
2) Қасамининг устидан чиқиш
3) Буйруғига итоат қилиши
4) Изни билан уйдан чиқиш
5) Эри ёмон кўрган кишиларни уйига киритмаслик»
Табароний ривояти
(Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан)
___
》Аёлнинг эри устидаги ҳақлари...
Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнин ҳақлари нима?» десам, у зот ﷺ
«Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг ва юзига урмаслигинг, ...сўкмаслигинг ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Муовия ибн Ҳайда розияллоҳу анҳудан)
@Muhammadiy_Ummatlari
16 viewsAbdulhay, 04:33