Get Mystery Box with random crypto!

Абдуллоҳ ибну Умар розияллоҳу анҳудан имом Бухорий ривоят қилг | Muhammadamin Abdurohman

Абдуллоҳ ибну Умар розияллоҳу анҳудан имом Бухорий ривоят қилган хадисда: Абдуллоҳ ибну Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир куни Росулуллоҳ с.а.в мени елкамдан ушлаб шундай дедилар: “ Дунёда бегона каби ёки йўлда ўтиб бораётган йўловчи каби бўл”.

Абдуллоҳ ибну Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “ Агар кеч киргизсанг, тонгни кутмагин! Агар тонг оттирсанг, кечни кутмагин! Соғлом бўлган пайтингда касал бўладиган пайтинг учун, тириклик пайтингда ўлим вақтинг учун амал қилиб олгин”.

Уламолар айтадиларки шу гапга қиёс қилган холатда Рамазон ойига етдингизми кейинги Рамазонга етишни кутманг. Сизга берилган имкондан фойдаланинг. Кейинги Рамазон сизга насиб қилмаслиги мумкин! Бу Рамазон қанчадан-қанча инсонларга насиб қилмагани каби.

Рамазонни охири ўн кунига етдингизми, бу сиз учун охирги ўн кун бўлиши мумкин. Кейинги йилдаги ўн кунликка етаман деб ўйлманг.

Имкон борида амал қилиб олинг!

┄┄┄┄┄༻❈༺┄┄┄┄┄
Яқинларингизга улашинг
Muhammadamin Abdurohman
┄┄┄┄┄༻❈༺┄┄┄┄┄

| YouTube | TikTok
|
Instagram |