Шайхнинг телефони жиринглади. Ҳар доимгидай рўза ҳақида берилган саволларга жавоб беришлик учун, гўшакни кўтарган Шайх, берилган саволдан карахт аҳволга тушиб қолди:
— Ассалому алайкум Шайх! ( қалтироқ овозда зўрға гапирар эди)
— Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.-
— Мен Сомали ( Африка давлати) дан қўнғироқ қиляпман. Биз оила аъзоларимиз билан бирга рўза тутмоқдамиз. Лекин, ( бироз сукут қилиб, инграган ҳолда) ифторликлик ҳам, саҳарлик ҳам қилмаяпмиз... Чунки, ейишга ҳам, ичишга ҳам ҳеч нарсамиз йўқ. Бизнинг тутаётган рўзамиз дурустми?!- Илтимос, жавоб берсангиз! Ало жавоб беринг! Гапингиз эшитилмаяпти, алооо?!!!
Шайх бу саволга жавоб бера олмасди, чунки у, ҳўнг- ҳўнг йиғлаётган эди. Бизлар эса нозу- неъматларга кўмилиб кетдик, бироз фикр юритайлик ва шукр қилайлик !!!
• Telegram • instagram •
YouTube •
TikTok •