Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК! Парвардигор бирдир деганлар | Muhammad_Ali_Navruzov (KINOLARI)

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Парвардигор бирдир деганлар,
Арафада нафсин енгганлар,
Фақат халол луқма еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Золимларнинг бўшар тўрлари,
Тўрларидан яқин гўрлари.
Пайғамбарнинг меросхўрлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Тақлид қилмас эшакка отлар,
Ахир улар ханграшга ётлар,
"Рождество"ни кутмаган зотлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!