Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил қишнинг чўзилиши, минус даражали ҳароратнинг нисбатан д | Muhammad Ali | Rasmiy Blog

Бу йил қишнинг чўзилиши, минус даражали ҳароратнинг нисбатан давомийлиги натижасида кузда минерал ўғитлар меъёрини ололмаган буғдойнинг ривожланиши анча кечикди, ана шундай далаларда майсаларнинг сарғайиши кузатилди.

Кейинги кунларнинг нисбатан илиқ келиши кутилаётганидан ривожланиши суст бўлган буғдойнинг биринчи суғоришга қадар баргидан озиқлантиришга қатор тавсиялар мавжуд. Хусусан, тажрибали деҳқонлар қўллайдиган био-минерал усул ҳақида маълумот бериш ўринли.

Ушбу усулда минерал ўғитлар (NPK) билан бир қаторда биологик суспензияларни комплекс сифатида қўллаш мумкин. Бунда буғдойнинг уч турдаги макроэлементга бўлган талаби нисбатан қондирилади, биоозуқа ҳисобига ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади, иммунитети кўтарилади. Натижада, буғдойнинг туплаши жадаллашади, найчалаш босқичи эртароқ киради. Умумий ҳосил ошади.

Био-минерал суспензиянинг таркиби қуйидагича шакллантирилади ва март-апрел ойларида минимум уч марта қўллаш тавсия қилинади.

Биринчи суспензияга:

Карбамид 6 кг/га
Аммофос 2 кг/га
Калий сульфат 0.5 кг/га
Биоазот 5 л/га

Иккинчи суспензияга (7-10 кундан сўнг):

Карбамид 8 кг/га
Аммофос 3 кг/га
Калий сульфат 1 кг/га
Биоазот 5 л/га

Учинчи суспензияга:

Карбамид 8 кг/га
Аммофос 3 кг/га
Калий сульфат 1 кг/га
Биоазот 5 л/га

Эсда тутиш лозимки, ушбу био-минерал комплекс таркибида энг муҳим компонентлар карбамид ва Биоазот воситаси энг минимал миқдорда кўрсатилган. Уларнинг миқдорини буғдойнинг умумий ҳолати (ўсимлик бўйи, барглари сатҳи ва туплаш даражасига кўра) ошириш мумкин.

Қўшимча саволлар бўлса телеграмдан @bioazot манзилига ёзиш мумкин.