Get Mystery Box with random crypto!

Узоқ туриб қолган чойни ичманг! Аҳаджон Абдухалилов, соғлом | Muhammad Ali | Rasmiy Blog

Узоқ туриб қолган чойни ичманг!

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Албатта, тўғри фойдаланилса, чой кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Аммо узоқ туриб қолган чой нафақат фойдали жиҳатларини йўқотади, балки соғлиғингиз учун хавф туғдиради.

Чой узоқ вақт туриб қолса, юзасида суратдагидек юпқа қатлам - плёнка пайдо бўлади. Бу чойдаги органик моддаларни кислород билан реакцияси натижасида пайдо бўлади ва у темир, магний, теофилин, кофеин, гуанин каби моддаларни ўз ичига олади.

Чой юзасидаги бу қатлам организмга киргач, ошқозон-ичак шиллиқ қаватида сўрилиш жараёнини, ичак моторикасини секинлаштиради, ундаги бактериал фаоллик ортиши ферментация, парчаланиш жараёнига сабаб бўлади ва ҳосил бўлган токсик моддалар ичакка сўрила бошлайди. Сўнгра бу ярали жараёнлар ривожланишига олиб келади.

Telegram | Instagram

Do'saringizga ham yuboring