Get Mystery Box with random crypto!

МАЙЙИТНИ ЮВИШДА НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК? #қисқа_савол_жа | Mufrad.uz | Rasmiy kanal

МАЙЙИТНИ ЮВИШДА НЕЧА КИШИ ИШТИРОК ЭТИШИ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маййитни ювишда неча киши иштирок этиши керак? Уч ёки беш киши бўлиши керак, тоқ бўлиши шарт, жуфт бўлмаслиги керак, бир киши бирон сурани ўқиб туриши керак дейишмоқда, бу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маййитни ювишда муайян адад белгиланмаган. Шунингдек, маййит ювилаётганда бирор сура ўқиб туриш ҳам шариъатга зиддир. Маййитни ювишда ўзига хос шаръий кўрсатмалар бор. Асосий эътиборни шуларга қаратиш лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @mufrad_uz