Get Mystery Box with random crypto!

Qaytar dunyo

Telegram kanalining logotibi mufiduz_official — Qaytar dunyo Q
Telegram kanalining logotibi mufiduz_official — Qaytar dunyo
Kanal manzili: @mufiduz_official
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Mufiduz – qalblarga ilm taftini istovchilar uchun.
Qalbingni shifolab ol

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-21 18:05:10 ҚИЗЛАРГА ЎРГАТИНГ!

• Сендан кейин эркак киши бўлса нарвонга чиқма. Бир четда тур. Эркак чиққанидан сўнг ундан кейин сен чиқ!

• Лифтда бегона эркак бўлса лифтга чиқма. У чиқсин. Кейинги сафар сен чиқ!

• Амакингни ўғли, тоғангни ўғли, холангни ўғли билан қўл бериб кўришма!

• Гаплашадиган кишинг билан доимо керакли масофани сақла!

• Қанчалик яқин бўлмасин, кишилар билан муомала қилганингда чегарани сақла.

• Виқорингни муҳофаза қил!
• Йўлларда дугоналаринг билан кулишиб гаплашма. Кўча одобини сақла!

• Сен бор жойга катталар кирса диққатли бўл. Катталарни ҳурмат қил. Қарияларга ўрнингни бер!

• Кўчада отадан бошқа эркаклар бегонадир. Улар билан гаплашиш шарт эмас. Қариндош бўлсада, қалби касаллар кўп!

• Бирор дўконда оғирроқ нарсани кўтармоқчи бўлсанг рукуъ қилгандек эгилма. Олдин ўтириб кейин кўтар. Мана шу яхшироқ бўлади. Кўринишинг хуник бўлмайди!

• Автобус ёки таксида бутун ҳаётингни достон қилма. Овозингни кўтарма!

Баъзилар юқоридаги ишларни йўқолиб кетган эскилик сарқитлари деб қарайди. Аммо бизга тушгани уларни ўз ўрнига қайтаришдир. Булар буюк динимизнинг асл ўзакларидандир!

Аллоҳ хотин-қизларимизни фитналардан асрасин!

Абдулқодир Полвонов

Telegram | Mufid.uz
955 views15:05
Ochish/sharhlash
2022-08-21 13:05:12
Одамлардан ҳеч нарса сўрама, шунда улар сени яхши кўрадилар. Худодан ҳар нарсани сўра, шунда У сени яхши кўради.

Telegram | Mufid.uz
697 views10:05
Ochish/sharhlash
2022-08-21 07:05:03 Кўнглим ғашланса ҳам табассум қилиб қўяверадиган бўлдим. Чунки, тақдиримни Роҳман сифатли Роббим битган.

Telegram | Mufid.uz
706 views04:05
Ochish/sharhlash
2022-08-20 20:15:10 #тундалик

Тақволисини қидирма, тақволи бўл.
Чунки ўзинга ўхшагани келади..
706 views17:15
Ochish/sharhlash
2022-08-20 19:05:26 Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:

• Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
• Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
• Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
• Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
• Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
• Xотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
• Kишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунѐқарашини кенгайтиради;
• Инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
• Tўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
• Дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
• Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
• Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
• Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
• Қироат бош оғриғини самарали даволайди.

Telegram | Mufid.uz
902 views16:05
Ochish/sharhlash
2022-08-20 13:05:20 Tавбага кечиккан, ҳою-ҳавасларга ўралашган ва охиратга амалсиз қуруқ келганлардан бўлма.

Telegram | Mufid.uz
683 views10:05
Ochish/sharhlash
2022-08-20 07:05:09
Қуръоннинг фақат тилда бўлиши, уруғнинг идишда туриши кабидир. Қуръоннинг қалбга кириши эса, уруғнинг ерга кўмилиши деганидир. Унутманг уруғ фақат ерга кўмилганидагина ҳосил беради.

Telegram | Mufid.uz
727 views04:05
Ochish/sharhlash
2022-08-16 20:16:20 #тундалик

Бизнинг таълим тизимида иккита нарса йўқ:
Биринчиси таълим, иккинчиси тизим.
1.2K views17:16
Ochish/sharhlash
2022-08-16 18:06:12 Истиғфордаги истиғфорим камлигидан истиғфор айтаман.

Telegram | Mufid.uz
1.1K views15:06
Ochish/sharhlash
2022-08-16 14:05:52 Намозни хавфингни билдириш учун эмас, балки муҳаббатингни изҳор қилиш учун ўқигин!

Жалолиддин Румий

Telegram | Mufid.uz
1.1K views11:05
Ochish/sharhlash