Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳрихонлик имом-ноиби дейилган йигитнинг видеоси юзасидан рас | Mufasa

Шаҳрихонлик имом-ноиби дейилган йигитнинг видеоси юзасидан расмий муносабат берилди

Андижон вилояти ИИБ томонидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 август куни ижтимоий тармоқ орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу шахсни кийимсиз ҳолатда видеотасвирга олиб, товламачилик содир этган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

PS. Мазкур ҳолатдан Ислом дини, мусулмонлар, хусусан, имомларни обрўсизлантириш мақсадида фойдаланган, аҳоли орасида ёлғон маълумотларни тарқатганлар ҳам жавобгарликка тортилиши лозим. Кимнинг қулоғи, кимнинг шотири, кимнинг "манба"си бўлишидан қатъий назар жавобгарликка тортилиши шарт.

@mufasa_mh