Get Mystery Box with random crypto!

Каттақўрғон гарнизонидаги артиллериячилар ҳарбий қисмида очиқ | Mudofaa vazirligi

Каттақўрғон гарнизонидаги артиллериячилар ҳарбий қисмида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. Ушбу тадбирда асосий эътибор ёшларимизнинг Ватанга муҳаббатли ва юртга садоқатли бўлиб шаклланишларига кўмаклашишга қаратилди. Шу мавзуларда улар билан суҳбатлар ўтказилди. Ҳарбий қисмда барпо этилган буюк аждодларимиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди бурчаклари ўқувчи ёшларимизга кўрсатилди. Шунингдек, ёшлар билан турли интеллектуал ўйинлар, шахмат, шашка мусобақалари ташкил этилди. Тадбир доирасида эртамиз давомчилари ҳарбий кисмда яратилган артиллерия музейида ҳам бўлишди.

Telegram: https://t.me/mudofaa_press