Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ким намозга чиққанида «Аллоҳумма! Инни ас‑алука би ҳаққис-сааилийна ъалайка ва биҳаққи мамшаайа ҳааза. Лам ахруж аширон ва лаа батирон ва лаа рийа‑ан ва лаа сумъатан. Хорожту ибтиғооа мардотика ва иттиқооа сахотика. Ас‑алука ан тунқизании минан-наари. Ва ан тағфиро лии зунубии ва лаа тағфируз-зунууба иллаа анта», деса, то у туриб кетгунича Аллоҳ унга юзланур ва унга истиғфор айтгани етмиш минг фариштани вакил қилур». Ибн Аби Шайба ривоят қилган.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан сўровчиларнинг ҳаққи ила, ушбу юришим ҳаққи ила сўрайман. Мен манманлик ва такаббур, риё ва хўжакўрсин учун чиққаним йўқ. Розилигингни тилаб ва ғазабингдан қўрқиб чиқдим. Мени дўзахдан озод қилишингни ва гуноҳларимни мағфират этишингни сўрайман. Албатта, гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилмас».
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!