Get Mystery Box with random crypto!

ИЙМОН “Иймон” сўзи луғатда “тасдиқлаш”, “бўйсуниш”, “омонлик | MUDDASSIR.UZ

ИЙМОН

“Иймон” сўзи луғатда “тасдиқлаш”, “бўйсуниш”, “омонлик бериш” маъноларини англатади. Аҳли сунна ва-л-жамоа уламолари наздида “тасдиқлаш” маъноси мўътабар ҳисобланади.

Истилоҳда Набий алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳузуридан келтирган барча нарсаларни қалб билан тасдиқлашдир. Тил билан иқрор бўлиш иймоннинг шарти ёки унинг бир бўлаги дейилади .

Набий алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳузуридан келтирган нарсаларни қалб билан тасдиқлаш у зот келтирган барча нарсаларни ўз ичига қамрайдиган қуйидаги етти нарсага шаксиз ишонишдир: Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, охират куни, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан экани ҳамда ўлгандан кейин қайта тирилиш.

Саъдуддин Тафтазоний “Ат-Талвиҳ” номли асарида шундай деган: Аслида иймон тасдиқдир. Бунинг маъноси яратувчи таолонинг борлиги, ягоналиги, бошқа сифатлари, Муҳаммад алайҳиссаломнинг нубуввати ва у зот келтиргани аниқ маълум бўлган нарсаларни тасдиқлаш ва бўйсуниб қабул қилишдир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁
Улашинг | @MuddassirUz