Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон ака Азимов! Мана | Муборак

Ҳурматли Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон ака Азимов!

Мана бу хабарда бир гуруҳ қашқадарёлик журналистлар хорижга саёҳатга ва малака оширишга юборилади дебсиз.

Минде ўйлаб қаралса ижро органи танқидчиларини ижро органининг opb саёҳатга олиб бориши ёки малакасини оширишга асосий кординатор бўлиши демократик принципларга зид бўлиб қолмайдими?

Ундан кўра тош босадиган грандлар эълон қилинг. Уни қашқадарёлик эркин журналислар, блогерлар ёҳуд ОАВлар танлов асосида ютиб олсин. Гранд бўлганда ҳам камида 500 миллионлик гранд бўлсин.

Ҳаммаси қонуний бўлади шунда. Ўзи бир гуруҳ журналист ва блогерлар деганда сизи матбуот котибингиз Ахрорбойни пул группаси тушуниладида. Саёҳатга бориб келгандан кейин бу бўйича низо чиқмасин деймизда.

Янаям ўзингиз биласиз!