Get Mystery Box with random crypto!

17-декабрь куни Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогер | Муборак

17-декабрь куни Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан савол-жавоб ўтказилди.
Унда Муборак туман ҳокими Акрам Арипов журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Кўпгина инсонлар "нима савол-жавоблар бўлди, халқни қийнаётган саволларидан бердингларми?" деб қизиқиб сўрашмоқда (халқни қийнаётган асосий саволлар, йўл, газ, сув, эл.энергия).

Бунақа йиғилишларда биринчи марта қатнашишим, журналистлар саволлари тугашини кутдик, улар туризм, овчилик, нуронийларга ғамхўрлик, китоб мутолааси каби саволлар беришди. Блогерларга имкон бўлгандан сув масаласида савол бердик, маҳаллаларда ичимлик ва томорқаларга "поливной" сувлари, артизанлар қазиш, эски артизанларни ишлатиш, Араб мамлакатларидан бири билан ўтказилиши кутилаётган янги сув линияси қачон бошланиши ҳақида.
Кейин газ, йўл масаласи ҳақида ҳам талайгина саволларимиз бор эди, лекин вақт чегараланган экан.
ОАВ ходимлари билан савол-жавоблар кўпроқ ўтказилиб, керакли ва муҳим саволлар берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.