Get Mystery Box with random crypto!

Муборак аҳли ҳақида Ушбу мақолани ёзаман деб анча вақтдан бер | Муборак

Муборак аҳли ҳақида

Ушбу мақолани ёзаман деб анча вақтдан бери ўйланиб юрардим, бугун фурсат етибди назаримда. Бошқа туман, бошқа вилоятдагилар Муборак туманида тадбиркорлик қилиш жуда сустлигини айтишади, "Муборак аҳли анча дангасамикан?" деб сўрашади.
Уларга доим шу жавоб бераман:
– Муборакда йирик саноат корхоналари қурилиб, ишга туша бошлаганда юртимиздаги ва қўшни давлатлардаги энг илмли, саноатни яхши кўрадиган ва яхши тушунадиган инсонлар Муборакка кўчиб келишган, ишлай бошлашган. Ҳозирги авлод вакиллари ҳам шу саноат корхоналарида ишлашади, бошқа юртларга кўчиб ёки ишлашга кетганлар ҳам аксари саноатларда ишлашади. Бу туман аҳли ич-ичидан саноатчилар. Уларга тадбиркорлик қилиш ёки бошқа шу каби ишларни қилишдан кўра оғир-оғир саноат корхоналарида ишлаш завқ беради. Халқ тили билан айтганда "темирни сайратворишади" улар. Тадбиркорлик Косон, Ғиждувон, Водий аҳлига ярашади, улар ич-ичидан, азал-азалдан тадбиркорлар.
Муборак аҳлининг ёш боласига ҳам "келажакда ким бўласан?" деб сўранг, "начальник, прораб, сварщик, оператор, диспетчер, технолог бўламан, Завод, ГПУ, Лукойлда ишлайман" деб жавоб беради. Бир синчиклаб, кузатиб чиқинг, саноат корхоналарининг аксариятида муборакликлар бор, чунки улар саноатчилар авлоди.

(русча иборалар учун узр).

Шавкат Нормўминов