Get Mystery Box with random crypto!

Биз қашқадарёликларга ўша янги қурилмоқчи бўлган ва рад этилга | Муборак

Биз қашқадарёликларга ўша янги қурилмоқчи бўлган ва рад этилган байроқ керакмиди? Қарши шаҳри марказидаги катта соат устида катта байроғимиз борку. Ундан ташқари ҳар бир корхоналар, муассасалар, ташкилотлар кириш қисмида, тепасида ўрнатилган, бошлиқлар ва бошқа ходимлар столи устида, кўпчиликнинг машинасида, телефонида ҳам бор байроқ. Тўғри, байроқ рамзимиз, байроқ фахримиз, лекин ҳозир бунча катта пулни бошқа ишларга сарфлашлари яхши бўларди демоқчи эдим, бошқа яхши ишга йўналтиришибди, барака топишсин.

Шавкат Нормўминов