Get Mystery Box with random crypto!

Ноқонуний диний таълим, дея айюҳаннос солаётган ходимни ҳам Ал | Mubaşşir Ahmad

Ноқонуний диний таълим, дея айюҳаннос солаётган ходимни ҳам Аллоҳ яратган. Сўрасангиз, катта эҳтимол билан мусулмонман, дейди.

Аммо ёшлар ўртасида йилдан йилга ҳезимлар, фоҳишалар, психатроп таблеткаларга "ўтириб" қолган наркоманлар, алкашлар, ўғри-муттаҳамлар, муштумзўр зўравон кўпайиб бораётган маҳалда, қонун лойиҳаси муҳокамаси диний таълимга тўсиқ қўйиш, ҳатто бу учун жазо чоралари қўллашга қаратилиши ўта аянчли ҳолат.

Яхшиям депутатларимиз орасида кам бўлсада Дониёр каби асл депутатларимиз бор, ҳақиқатни бевақт ўлимига йўл қўйишмайди.

Энди бир гап, қонун ҳимоячилари ҳадеб динга, рўмолга, иякдан ўз-ўзидан Худонинг қудрати билан чиқаверадиган тукка осилавермай, иллатнинг илдизини топса бўлмасмикан. Дискотекалар билан ҳеч кимнинг иши йўқ, эшиклари ланг очиқ, ҳамма расвогарчиликлар ўша ерда. Аммо масжид эшиклари фильтрланган. Ёшлар илм олсин, масжидда нима бор, дейишади. Ўша ёш дискотекага борса, негадир мактабингга бор, демайсизлар.

Сизларга савол: Ёшлар ўртаси жиноят кўп, деб статиска келтириб, олдини олиш керак, дейсизлари, юқорида қилаётган ишларингиз бутунлай тескари-ку...

Инглиз тилини биладиган бир мутахассис уйида ҳеч қандай рухсатсиз маҳалласи ёшларига пулини олиб, тил ўргатса, "ўз-ўзини банд қилиш" деб тадбиркорликка йўясиз, аммо араб тилини билган мутахассис уйида ўз фарзанди ёки, қариндошининг болаларига араб тилини ўқитса, Қуръон ўқишни ўргатса, қора ранг билан бўрттириб, "ноқонуний ҳужра ташкил қилиб, бир гуруҳ вояга етмаган болаларга диний сабоқ беряпти", деб уни қип-қизил жиноятчига чиқарсиз. Ҳолбуки араб тили ҳам инглиз тили каби бир тил. Қуръон эса, ўқиганинг сари, руҳиятингни тозартирадиган, қалбларга шифо бўлган Аллоҳнинг муқаддас каломи.

Барака топкурлар, тўғри дунёвий мамлакатда ҳаммаси қонуний бўлиши лозим, гап бўлиши мумкинмас.
Бироқ, икки хил стандарт нима учун? Нега "Ал Фажр" деган ошхонанинг номини ўзгартиргизиб, инглизча номланган жойлар номига қиё ҳам боқмайсиз. Бу ишингиз аҳалисининг сал кам 90 фоизи мусулмон бўлган халққа нисбатан адолатсизлик.

Диний экстримизм, радикализм манфаатдорлари асл дин билгичлари эмас, юқорида тилга олинган ўғри, каззоб, наркоман ва фоҳишалар хизматидан фойдаланиб, ўз мақсадларини амалга оширади. Чин мусулмонлар ватанпарвар бўлади. Мен алҳамдулиллаҳ мусулмонман ва жонажон Ватанимни сизлардан кам севмайман.

Президентга қўрқиб эмас, шу халқнинг манглайига Аллоҳ ёзган раҳнамо сифатида хизмат қиламан. Сизларга Аллоҳ инсоф берсин! Қонун лойиҳангиз халқнинг эътиқодига ЗИД! Аллоҳ бу ишингизни Ўзига қарши уруш, деб қабул қилишидан қўрқинглар! Эътиқодсиз одам одам эмас!

Ватанимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Президентимизнинг элу юрт ривожи учун сарф бўлаётган ҳар онига улкан ажрлар ёзилсин!

Ботиржон Эргашев

@MubashshirAhmad