Get Mystery Box with random crypto!

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бахсли тавсиялари ҳақида БМТ И | Mubaşşir Ahmad

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бахсли тавсиялари ҳақида

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий шарҳ бўйича ишчи гуруҳи Ўзбекистоннинг тўртинчи миллий маърузасини кўриб чиқиб 234 та тавсия билдирибди.

Инсон ҳуқуқлари миллий марказининг билдиришича, Ўзбекистонда бу тавсияларни мақбул тарзда бажариш учун барча манфаатдор томонлар билан фаол ҳамкорликда иш олиб бормоқда экан.

Аммо тавсиялар ичида Жиноят кодексининг 120-моддасидаги ўзаро эркаклар ўртасидаги жинсий алоқа, яъни бесоқолбозлик учун жавобгарликни бекор қилиш, мактабларда жинсий тарбияни жорий этиш каби тавсиялар ўта бахсли ҳисобланади. Бу оммавий аҳлоқсизликка олиб келиши, бошқа ғарб давлатлари каби бизда ҳам оила институтини пароканда қилиши мумкин.

Бу масалада биргина Миллий марказ ёки Адлия вазирлигининг фикри эмас, бутун Ўзбекистон аҳолисининг фикри ва ҳохиши инобатга олиниши зарур.

Тўғриси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида бошқа долзарб масалалар кўп ва асосий эътибор шуларга қаратилгани маъқул. Миллий марказ, Адлия вазирлиги ва бошқа ташаббускорларга айтадиганимиз шу.