Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги ўзбек журналистикаси ва блогерларига холислик етишмайд | Mubaşşir Ahmad

Бугунги ўзбек журналистикаси ва блогерларига холислик етишмайди. Айниқса ўзидан либерал ясаб олган ғарбпарастларининг ҳаракатлари жуда шубҳали. Менимча, катта эҳтимол билан аксарияти пул учун ёзади.

Нимага ўзимга ишонч билан ёзяпман буни?

Аксариятининг кичиккина каналчасидан бошқа тайинли иши йўқ. Лекин яхшигина ҳаёт кечиришади. Энг қизиғи ҳаммасида бир пайтнинг ўзида бир хил фикр бўлади. Мантиқан ўйласа ҳам, энг яқин дўстларда ҳам фикрий тафовут бўлади. Ҳаммасининг фикри бир хил бўлиши учун тепада кимдир битта идеологияни сиздиряпти.

Қуйидагиларга эътибор беринг:
1. Россиянинг Украинага босқинини ётиб олиб ёмонлашади. исроилнинг ғазоликларга террор геноцидида жим...
2. Бирорта мулла сал хато қилса, итдек талашади. Атлас иштон ҳезим чиқиб бутун бошли миллат шаънини ҳақорат қилса, жим...
3. Бирорта амалдор қовун тушириб қўйса, хейт қилишади. Яхши фикр билдирганда жим...


Сўз эркинлигидан яхши мақсадларда фойланиб бўлгани каби мана бунақа ифлос ишларда ҳам фойдаланса бўлади. Бунақа псевдо блогерларни вертуал абончиларга ўхшатаман. Бирданига бир яхши одамни ёмонотлиқ қилишади ёки бирданига бирорта атлас иштондан миллат зиёлиси сиймосини ясаб олишади.

Ҳа, улар шу учун пул олишади. Болаларини шу ҳаром луқма билан боқишади. Шунинг учун юқоридаги сифатларни қайси блогер ёки ОАВда кузатсангиз, бирорта фикрини қабул қилманг, гарчи ҳақиқат бўлса ҳам. Чунки ўша фикр ҳам манипуляция учун бўлади!

@adolat_kuychisi