Get Mystery Box with random crypto!

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хузоъий айтадилар: 'Абдулвоҳид ибн Зайд | Mubaşşir Ahmad

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хузоъий айтадилар: "Абдулвоҳид ибн Зайд қирқ йил хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқиганларини биламан".
---
Изоҳ: Бу - қирқ йил ухламай ибодат қилди дегани. Раҳматли бувим ҳам туни билан намоз ўқирдилар. Уйқулари келса, жойнамоз устида ўтириб ухлардилар. Бундай ҳолатда ухласа таҳорат бузилмайди. Шунинг учун бироз мизғиб, тетиклашиб олгач, яна намозни давом эттирардилар ва хуфтон таҳорати билан бомдодни ҳам ўқирдилар.

@MubashshirAhmad