Get Mystery Box with random crypto!

Бобур Ниёзов ёзяптилар: #оила #жамият #атомизация #уруш #аҳл | Mubaşşir Ahmad

Бобур Ниёзов ёзяптилар:

#оила #жамият #атомизация #уруш #аҳлоқсизлик #фаҳш

Жамшид ака Муслимовнинг "Oila institutiga tahdidlar. Axloqsizlik balosi" мавзусида "Азон.Глобал" даги видеоларини кўришни қатъиян тавсия қиламан.

Ўша "бокиралик юки" деган бемаъни мавзу чиққанда, буни айтётганлар айнан қаерда хато думбул фикрлаётганини, нега ўзи билмаган ҳолда жамиятга қарши жиноят содир қилаётганини кўрсатиб беришни ният қилган эдим. Бу бўйича маълумотлар тўплаб ҳам қўйган эдим. Лекин тартибга солиб етказишга вақт керак эди.

Жамшид ака эса юқоридаги 40 дақиқалик видеода, ичимдаги барча гапларни ортиғи билан, ўша "либерал"ларнинг ўз "замонавий" тилида токчаларга териб қўя қолдилар. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.

Баъзи масалаларда Жамшид аканинг хулоса ва фикрларига қўшилмаслигим мумкин. Лекин бу мавзуни шунчалик аниқлик билан олиб чиққанлари учун шахсан мен ниҳоятда миннатдорман. Қанчалик муҳим гаплар айтганларини шундоқ ҳис қилиб турибман, видеони кўра туриб титраб кетдим.

Айниқса, "оила барбод бўлиши", "жамият атомизацияси" деган гаплар, оқибатларни тушунган одамни даҳшатга солади.

Ўйлаб-ўйламай гапириб, бу қадриятларни енгил санаётган одамлар учун "маънавиятдан ҳоли", реал прагматик мисол:

Александр Аузан айтаяпти: "Россия жамияти шунчалик тарқоқки, атомизация бўйича дунёнинг топ ўринларидамиз. Ўзи, ҳамма иқтисодий муаммоларимиз илдизи — аслида мана шу ижтимоий тарқоқлигимизда!" (Мен учун Аузаннинг хулосаси — аксиома.)

Баъзи русийзабон таҳлилчилар қоғозга ўраб бўлса ҳам, журъат топиб айтаяптики, "бу иқтисодий етишмовчилик шароитидаги, бунақа атомизация бўлган жамият, агар агрессиясини ташқарига қаратмаганда эди, охир-оқибат ичкарига, бир-бирига қаратишга мажбур бўларди !!"

Бу нафақат Россия, исталган жамиятга тегишли қоида. Ўз ичида пишиб етилаётган, муқаррар фуқаролик урушига йўл қўймаслик учун, қўшнисига ташланган давлатлар тарихда ачиб ётибди.

===================
Ҳа , кимнингдир ҳиринглаб "фалонлик юки" деб гапириб, енгил санайдиган мавзуси, эртага мутлақо кутилмаган балоларга ва хунрезликларга олиб келишини, "сабаб-оқибат" занжирини кўриб турибмиз.

"Оила емирилиши" билан "Жамият тарқоқлашиши" орасида корреляция бормикин, деб қидирув бериб кўринг, социал антропологларнинг илмий ишларига ва рақамларга кўмилиб кетасиз!

Шахсан мен, "зино — бу қатлдир", деган ҳадисни, ўзим учун қайтадан, каттароқ ва қўрқинчлироқ масштабда кашф қилдим.

п.с. биз, ўзимиздаги ижтимоий ижобий қадриятларимиз ва уларни сақлашга жон-жаҳди билан тиришаётган муҳофазакорларимиз, бизни қандай балолардан сақланишимизга сабаб бўлиб турганини билганимизда эди, қайта қайта шукронадан тўхтолмасдик.

Видео ҳаволаси:



@MubashshirAhmad