Get Mystery Box with random crypto!

Baxtiyor Abdug'afur ёзяптилар: Оиланинг асоси – биология! Ани | Mubaşşir Ahmad

Baxtiyor Abdug'afur ёзяптилар:
Оиланинг асоси – биология! Аниқ фан! Оила тузилишидан мақсад насл софлиги ва инсоннинг биологик тур сифатида барқарорлиги. Оддий сўз билан айтилса, одам ва унинг авлодлари соғлом бўлсин, ирсий нуқсонлар билан туғилмасин, ҳар ҳил касалликлар билан касалланмасин... Бир сўз билан айтилса, бахтли ва баракали умр кечирсин, деган мақсад бор.

Инсониятнинг асрлар давомида наслининг сақланиши айнан ана шу оила тузилмасининг мавжуд бўлгани билан асосланади. Кейинги даврларда эса ана шу ҳалқани узиш учун оилага нисбатан курашлар авж олиб кетди. Бу ҳаракатларнинг замирида худди ана шу силсилани – инсон наслининг бузилиши мақсад қилингани яққол кўринади. Бу масаланинг илмий томони.

Оила тузиш – келин ва куёвни танлаш классик генетиканинг олтин ва ўзгармас қонуниятига асосланади. Классик генетикада зот ва навларни танлаш (селекцияси) асоси шундай.

Оила тузишдан мақсад – оила қургувчи эркак ва аёлнинг жамиятга эълон қилиниши. Масалан, турмушга чиққан аёл эри туриб бошқаси билан яшамайди. Наслларнинг аралашувига, отаси номаълум инсонларнинг дунёга келишига йўл қўйилмайди. Нима учун оила масаласига ўта жиддий қаралади? Сабаби, отаси бир ёки онаси бир авлодларнинг ўзаро никоҳланишига йўл қўйилмайди. Хоҳ диний, хоҳ дунёвий (илмий) жиҳатдан олиб қаралганда ҳам бунга қарши турилади. Нормал жамиятлар, соғлом инсонлар бунинг риоясини қилади. Шунинг учун инсоннинг биологик тур сифатида яшаб келаётгани оила тузилмасининг мавжудилиги билан изоҳланади. Янада хусусийлаштирилса, инсон ўзининг идеал ДНКсини шу йўл билан сақлайди. Бунинг бошқа илмий асоси йўқ.

Оилани муқаддас билиш эса инсониятнинг энг катта ва ўзгармас қадриятларидандир. Тарихан, инсонлар анъаналар, қадриятлар, дин-диёнатни маҳкам ушлаган. Энди айрим тоифалар чиққан ва чиқмоқдаки, инсоннинг биологик тур сифатидаги ўзига хос силсиласини бузишга зўр бермоқда. Уларнинг қадриятлари, тафаккури ва зеҳниятини соғлом ақл қабул қила олмайди. Бу қарашлари ғайри илмийдир.

Бу тоифаларнинг таклиф этаётган йўли (буни балки билар, балки билмас), инсоннинг наслини бузишдир. Инсоннинг қайси йўлни танлаши келажак – насл масаласидир.

Мен фақат насл масаласига тегиб ўтдим. Оиланинг яна бошқа ижтимоий ва тиббий аҳамияти борки, бу жиҳатларни ҳаммамиз биламиз. Энди анави “тарихчи”нинг иддаоларига келадиган бўлсам, унинг фикрлари шунчалар ғайриилмийки, у, тахминимча, унинг тасаввурлари шу бузуқ қарашлардан иборат.

Биологияда популяциялар (бир турга мансуб индивидлар жамоаси) орасида ирсий нуқсонлар ёки тасодий мутациялар кузатиладиган индивидлар бўлади. Уларнинг ирсияти ўзи мансуб популяциянинг биологиясига зид келадиган ирсий белги(лар) мавжуд бўлади.

Жамиятда ҳам шундай. Ижтимоий фикрда ҳам.

@MubashshirAhmad