Get Mystery Box with random crypto!

Рост24‘нинг Россия-Украина урушида ким ҳақ, деган янги сўровно | Mubaşşir Ahmad

Рост24‘нинг Россия-Украина урушида ким ҳақ, деган янги сўровномасини кўрдим. Жавобларда Россия ҳақ, деган фикр устунлигини кўриб қаттиқ изтиробга тушдим. Кишиларимизнинг бундай манқуртона фикрлашига сабабларни санаб ўтирмайман. Чунки бу сабаблар кўпчиликка маълум.

Лекин халқимиз бир нарсани унутмасин: руслар бизнинг юртларимизни босиб олган, боболаримизни қирган, зиёли ва онглиларимизни қатағон қилган ва бугун ҳам оғзининг сўлагини оқизиб, бойликларимизга кўз олайтириб турибди.

Мен очиқ ва баралла айтаман: рус шовинизми, миллатчилиги ва империя орзусидан қаттиқ нафратланаман! Бўлаётган машъум ва малъун урушда биз билан тақдирдош украин халқи билан биргаман! Халқимизни қонли ўтмишини унутмасликка, бўйниини империалистик давлат кишанларига яна бир бор эгмасликка чақираман!

@MubashshirAhmad