Get Mystery Box with random crypto!

#Насиҳат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «К | Mubaşşir Ahmad

#Насиҳат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Ким саҳрода яшаса, (қалби) қаттиқ бўлади, ким овга эргашса, ғафлатда қолади, ким подшоҳ ҳузурига борса, фитнага учрайди»*.

Яна шундай дейдилар: «Яқинда устингизга шундай амирлар келадики, уларнинг сизларга мақбул ва сиз рад этадиган амаллари бўлади. Ким уларни инкор қилса, гуноҳдан қутулади. Ким ёмон кўрса, саломат бўлади. Лекин ким розилик намоён этса ва тобе бўлса, Аллоҳ таоло уни узоқ қилади».**

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Жаҳаннамда бир водий борки, унда фақатгина подшоҳларни зиёрат қилгувчи қори-олимлар турадилар».
Ҳузайфа раҳматуллоҳи алайҳ: «Фитна чиқадиган жойлардан сақланинг»,* дедилар. «У қайси жой?» деб сўрашди. У киши: «Амирларнинг эшиклари. Сизлардан бирортангиз амирнинг ҳузурига кирса, унинг ёлғонини тасдиқлайди ва унда бўлмаган сифатларни гапиради», деб жавоб бердилар.
---
* Абу Довуд, Насаий ва Термизийлар ривояти
** Имом Муслим ривояти.

Имом Ғаззолийнинг " Иҳёу улумид-дин" китобларидан

@MubashshirAhmad