Get Mystery Box with random crypto!

Бир нарсани сезяпсизларми? Россия - Украина уруши сабаб ғарб д | Mubaşşir Ahmad

Бир нарсани сезяпсизларми?
Россия - Украина уруши сабаб ғарб дунёси ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди. Шундан бери мусулмон мамлакатлар тинч, ҳатто (қарийб ярим аср урушган) Афғонистан ҳам. Урушлар ва қон тўкишлар камайган.

Менимча, уларнинг (ғарб оламининг) кўнглига мусулмон мамлакатлар сиғмаяпти. Русча айтганда "не до этого" уларда.

Мусулмонлар бу вазиятдан фойдаланиб қолиши керак. Устларида "турли фитналар қилина олиши" даражасидан "эрки ўзида" мақомига юксалиш лозим. Доимий мағлублик ҳиссидан қутилиб, ғолиблик нашъу намосини татиб кўриш ва бунга одатланиш даркор.

@MubashshirAhmad