Get Mystery Box with random crypto!

Мўминнинг кўнгли хотиржам бўлади. Чунки у обрўсини бировлар ҳ | Mubaşşir Ahmad

Мўминнинг кўнгли хотиржам бўлади.
Чунки у обрўсини бировлар ҳурмати устига тикламайди. Бошқалар бахтсизлиги эвазига саодатини қозонмайди. Бошқалар камбағал бўлиши ҳисобига мол-дунё тўпламайди. Бошқалар нотинчлиги ўрнига ўз амниятини таминламайди.

Билъакс. У одамлар учун хайрият манбаи. Саодат масдари. Хотиржамлик ўрни.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Эй Оиша! Одамларнинг Аллоҳ ҳузуридаги энг ёмони, ахлоқсизлиги туфайли одамлар уни тарк этган ва ташлаган кишидир".

"Тафсирун Нобулсий"дан

@MubashshirAhmad