Get Mystery Box with random crypto!

#Антикоррупция Шариат Байтул-молни (давлат хазинаси) олий ҳо | Mubaşşir Ahmad

#Антикоррупция

Шариат Байтул-молни (давлат хазинаси) олий ҳокимият мулкидан ажратиб қўйди. Давлат хазинаси умматдан шаклланди ва умматга қайтди, унинг манфаати учун ишлатилди.

Ҳоким эса уни йиғиш усули, халқ манфаатига сарф этилиши ва идора этишга масъул бўлди. Унинг хазинадаги ҳаққи тирикчилигига мўътадил суратда маош олмоғи бўлди холос.

Иккинчи халифа - Умар волийларидан бирида янги бойлик изларини кўрган пайтда, уни ҳисобга тутди. Мансабга мингандан кейин қонуний топилгани исботланмаган ортиқча мулкини мусодара қилишга ҳукм этди.

Волий бунга жавобан: "Мен тижорат қилиб фойда топганман" деганида: "Аллоҳга қасамки, биз сени тижорат қилишинг учун тайинламагандик", деди.

"Ал-мадхалул фиқҳиййил омм", Мустафо Аҳмад Зарқо, 1/63

@MubashshirAhmad