Get Mystery Box with random crypto!

Абул Ҳасан Кархий. Буюк фақиҳ. Имом Абу Ҳозимдан кейин ҳанафий | Mubaşşir Ahmad

Абул Ҳасан Кархий. Буюк фақиҳ. Имом Абу Ҳозимдан кейин ҳанафийлар раислигига сазовор бўлганлар.

Имом Абу Бакр Жассос ва Абул Ҳасан Қудурийлар каби машҳур фақиҳларга устозлик қилганлар. "Жомиус-сағир" ва "Жомиул-кабир"ларни шарҳлаганлар.

Намоз ва рўзаси кўп обид эдилар. Умрларининг охирида фалаж бўлиб қолдилар. Шунда асҳоблари Сайфуддавла ибн Ҳамдонга нафақа қилиб туришни сўраб мактуб ёзишди.

Бундан хабардор бўлган имом йиғладилар ва: "Аллоҳим, ризқимни фақат одатланган томонимдан бергин", деб дуо қилдилар.
Имом раҳимаҳуллоҳ Сайфуддавланинг нафақаси келмасдан бурун вафот этдилар...

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Усулул ифто" китобларидан

@MubashshirAhmad