Get Mystery Box with random crypto!

Бу одам Путиннинг қарийб сўзчиси бўлиб қолди, Жириновскийдан к | Mubaşşir Ahmad

Бу одам Путиннинг қарийб сўзчиси бўлиб қолди, Жириновскийдан кейин. Агар улар шундай фикрлашаётган бўлса, ҳаммамиз масъулмиз, ҳаммамиз давлатимиз мустақиллиги ва келажагига жавобгармиз! Раҳбар ва сиёсатчилар сиёсатларини, аскар ва ҳарбийлар қурол-яроғларини, олим ва зиёлилар сўз ва фикрларини, ҳамда ватандошлар онгларини уларга қарши созласинлар!

Кеча қозоқ бовурларимиз, сиёсатдонидан тортиб оддий ватандошигача, россиялик армани-дашноқнинг таҳдидига муносиб жавоб ва норозиликларини изҳор этишди ва тўғри қилишди. Биз ҳам бу белорус диктаторнинг алжирашига муносиб жавоб қилишимиз керак. Ташқи ишлар масъуллари ва сенаторларимиздан баёнот, сиёсатшуносларимиздан бу жирканч фикр таҳлили ва оддий ватандошларимиздан қарши муносабат кутиб қоламан.

Ўзим бу янги ясама иттифоқ ғоясини кескин қоралайман! Мазкур ғоя амалга ошмаслиги учун имконимда бўлган бор кучимни сарфлайман! Янги қуллик занжирини бўйнига илишни хоҳламаган барча билан ҳамкор ва иттифоқчиман!

Ҳаммани ҳушёрлик ва фаолликка чорлайман

@MubashshirAhmad