Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳақиқат (c) Муаззам Иброҳимова Ҳукмингизга хавола этилган | Mubaşşir Ahmad

​​Ҳақиқат

(c) Муаззам Иброҳимова

Ҳукмингизга хавола этилган икки суратда ўз Ватанини ҳимоя қилиб шахид бўлган ўғлонлар акс этган.
1-сини танияпсизми? Йўқ!
Чунки Марғилон музейидагина сақланиб қолган архив суратда хали йигирмага ҳам кирмаган норғул йигит хақида ҳеч қандай маълумот ёзилмаган.

Билганимиз шуки, у Туркистон мухториятини мардларча химоя қилиб, большевиклар бошлаб келган қутурган армани дашноқларининг ўқидан халок бўлган.
Иккинчи суратда эса лаънати рашистларнинг ноғорасига ўйнаган чеченлар томонидан ўлдирилган украин аскарлари...

Шундай суратларни кўриб юрагим вайрон бўлса, халиям Кремль хукуматини оқлаётган Ватандошларим борлигидан минг карра эзиламан.
Рус мафкурасига ишониб, унинг ноғорасига ўйнаётган юртошларим!

Оқ яхтак, эски дўппи кийган қошлари пайваста полвон йигитнинг юзига бир қаранг! Унинг қандай орзулари бўлган экан?

Балки сизнинг эрка дилбандингиз каби ўқишни, дунё кезишни, ота-онасини хаж зиёратига олиб боришни, келажакда ширин ўғил-қизларнинг отаси бўлишни орзу қилгандир...

Лекин унинг энг катта орзуси, нияти- Ватанни озод, хур кўрмоқ эди. Шунинг учун юрт юрагига отилаётган ўқларга кўксини тутиб халок бўлди.

Аллох хузурига пок иймон билан кетди. Исмини унутиб юборган бўлсакда тарих саҳифаларида хойин эмас, Ватанпарвар бўлиб қалбимизда қолди.

Энди бир ўйлаб кўринг! Сиз ва сиз миясини захарлаётган болаларингизни эртага ким деб эслашади?

Тошкент дарвозаларини очиб берганларни ном-баном билмасакда лаънатлаяпмизку!
Ёки сиз ҳам ўлгач, қиёматгача тавқи лаънат остида ётишни хохлайсизми?

Мустақил бир давлатга босқинчилик қилган шайтонни химоя қилганлар қиёматда ҳам жазосиз қолмайди. Балки Путин билан бир қозонда қоврилишни орзу қилаётгандирсиз?

...Иккала суратлардаги йигитларга қараб, уларнинг қиёфасида бир лахза 20,21га кирган ўғилларимни тасаввур қилдим.
Улар қирғинбарот кўрмаган.

Улар замонавий қуроллларни ишлатишни ҳам билишмайди. Лекин Ватан ҳимоясига жон керак бўлса, суратдаги Ватандошимнинг онаси каби битта дуо билан жангга йўллайман.

Чунки шарафсиз хойин бўлиб яшагандан кўра, мардларча курашиб, Она тупроғини ҳимоя қилгани афзалдир!


Шавкат Раҳмон

...Демак, бор,
баҳайбат зулм бор ҳали,
ҳали бор одамни қувган овчилар,
шундан донишлари овсару далли,
ўғрига айланган доно тожирлар,
шундан чумчуқюрак пошшолари гунг!
фақирлар кўниккан бало, қаҳатга.
Шундан водийларда ўсиб ётар мунг,
ҳаттоки булбуллар ўхшар калхатга.

Туркистон –
тўзондай тўзган жигарлар,
жигарлар йўлинда темир тиканлар,
гадолик илмини ўргатар энди
аждод-авлоди-ла босиб шилганлар.

Бурғулар чириган…
занглаган тиғлар…
итлар томоқ ичар олтин тожидан,
мозийга тикилиб муғанний йиғлар,
шеър ёзиб ўтирар лашкарбошилар.

П\с; Иккинчи суратни тополмасангиз хайрон бўлманг, фейсбук олиб ташлашни тавсия қилди. Аккаунтим огоҳлантирилганлар рўйхатида бўлгани учун уни ёпилишидан ҳимоя қиляпти.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube