Get Mystery Box with random crypto!

Уқба ибн Омир айтадилар: Мен: 'Ё Расулаллоҳ! Нажот нимада?' - | Mubaşşir Ahmad

Уқба ибн Омир айтадилар: Мен: "Ё Расулаллоҳ! Нажот нимада?" - дедим. У зот айтдилар: "Тилингни ўзингда ушла, сени уйинг сиғдирсин ва гуноҳларингга йиғла!

Термизий ривояти

"Тилингни ўзингда ушла" - тилингни ҳар-хил ёмон сўзлардан сақла. Фақат яхшилик гапир. Инсон ўзи билмаган ҳолда бир сўз айтиб диндан чиқиб кетиши мумкин.

"Сени уйинг сиғдирсин" - уйингда бўл! Хилватда Аллоҳга ибодат қилиш учун ундан чиқма. Фитналардан уйингда қолиб омонда бўл!

"Гуноҳларингга йиғла" - қилган гуноҳларингга пушаймон бўл! Тавбанг ва қайтганинг тасдиғи учун ўкириб йиғла! Кейин нафсингнинг ислоҳи билан машғул бўл!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube