Get Mystery Box with random crypto!

Бир ҳунарманд-уста ҳузуримга келиб шундай деди: 'Узоқ йиллар б | Mubaşşir Ahmad

Бир ҳунарманд-уста ҳузуримга келиб шундай деди: "Узоқ йиллар бировлар қўлида мардикордай ишладим. Бу давр ичида кўпгина ҳунарларни эгалладим. Шу учун бўлса керак, мутавозе эдим.

Энди яхши уста бўлиб етишганим учун ортимдан дунё ва одамлар юра бошлади. Шунинг учун олдингизга кибр ва ужбдан қўрқиб келдим. Тавозеимни йўқотмаслик ва қалбимни асраш учун нима қилсам бўлади?!".


Ичимизда қалбини авайлайдиган ва асрайдиган ёшларимиз бор-а. У йигитга ҳавас билан тикилдим.

Ҳа! "У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар).

("Шуаро" сураси, 88-89-оятлар).

@MubashshirAhmad