Get Mystery Box with random crypto!

Империализм, мустамлакачилик ва ориентализм (шарқчилик) Исломо | Mubaşşir Ahmad

Империализм, мустамлакачилик ва ориентализм (шарқчилик) Исломофобиянинг тарихий илдизлари сифатида Исломофобиянинг тарихий илдизларини кузатган ҳолда, бир қатор олимлар империализм, мустамлакачилик ва шарқчилик мунозараларининг ҳозирги даврнинг ижтимоий ва сиёсий эҳтиёжлари учун қайта ифодаланишига эътибор қаратдилар ва бу билан Ислом ва мусулмонлар Европа ва Ғарб шаклланган ўзига хосликка қарши «бошқа» бўлиб белгилаб берган ташкилий ролини илгари сурдилар.

Ислом ҳақидаги империалистик тушунчалар ХV асрдан бошлаб европаликларнинг ўзига хослигини шакллантирди, ўшанда маврийлар ва яҳудийларнинг Испаниядан қувғин қилиниши Америка қитъасининг очилиши билан бир хил тарихий вақтда Европанинг диний ички фирқалари ва Янги Дунёнинг ирқий ташқи «бегона»лари билан қарама-қаршилик (ва охир-оқибат забт этиш) ни ўз ичига олган эди.

Ушбу геосиёсий муҳитда христиан Европаси ўзига хослигини ўзини рақобатдош цивилизациялардан фарқли ўлароқ тобора кўпроқ белгилаб олди, улардан энг кучлиси Шарқдаги Ислом империялари эди.

Овруполиклар мусулмонлар ҳудудини забт этишлари билан мусулмонларнинг диний ва геосиёсий рақиблар сифатидаги империалистик тушунчалари ўз ўрнини мустамлакачилик бошқаруви стратегияларига бўшатиб берди, улар исломни жон талвасасида турган цивилизация сифатида кўрдилар ва Ғарб назоратини ўрнатиш орқали диний куч-қудратни Европанинг дунёвийлашган, секуляр миллатчилиги билан алмаштиришга қаттиқ бел боғладилар.

Мустамлакачиликнинг бошқарув стратегиялари исломни бу аҳоли учун ҳаётий асос деб тушунди ва исённи бостириш ва тартибни сақлаш учун диний ҳокимиятдан фойдаланган ҳолда уларни тартибга солишга ҳаракат қилди.

Колониал адабиётлар Ғарб билан иттифоқ бўлган мусулмонларни «намунали» мусулмонлар, уларга қаршилик қилиб, исён кўтарганларни эса « ёмон» мусулмонлар сифатида тасвирланган эди.
Шарқчилик империализм ва мустамлакачилик билан жуда чуқур бўлганган ҳисобланади.

Эдвард Саид келтирган концепцияга кўра ориентализм экзотик, ваҳший ва деспотик сифатида инсонийликдан маҳрум қилинган ва шаҳвоний бўлган хаёлий «Шарқ»га қарши бирлашган «Ғарб»ни олиб чиққан ҳокимиятнинг маданий нутқидир.

Ориентализм исломни абадий ўзгармас ва ўзгаришларга ва рационализмга қарши қилиб кўрсатиш орқали Ғарб давлатларининг ҳукмронлигини қонунийлаштириб қўйди.

Исломофобияни нео-ориентализм сифатида тушунган бир қанча олимлар ваҳшийлик, ибтидоий зўравонлик ва фундаментал таҳдид тасвирлари замонавий исломофобик нутқнинг асосий таянчига айланганига ишора қилдилар.

Бу ғоя Самуэл Хантингтоннинг (1993) цивилизациялар тўқнашуви тезисида марказий ўрин тутади, у Ориентализмни ҳозирги халқаро муносабатлар муҳити учун анча замонавийлаштириб қўйди, мусулмон жамиятларини (ёки Хантингтон тилидаги цивилизацияларни) заиф ва ибтидоий деб атади ва шу сабабли уларга Ғарбнинг аралашувини қонунийлаштириб қўйди.

Исломнинг диний рақибликдан, империал даъвогарликка ва супер кучга айланиб кетиши, уни тарихий даврнинг ижтимоий воқеликларини қондириш учун йўқ қилиб юборилишини мумкин бўлган доимий бегона душманга айлантириб юборди.

Ўрта асрларда урушлар билан бўлиниб кетган Европада анти-Муҳаммадизм яхлит, бир бутунликдаги роль ўйнади, ХV асрда ислом ифодалаган диний таҳдид катта бир геосиёсий хавфга айланди.

Худди шу асосда, исломофобияни бу уч тушунчанинг замонавий шакли дейиш мумкин. Аммо, бироз бошқачароқ шаклда.

Олдинлар Шарқ халқлари бутун бир Шарқий куч сифатида кўрилган бўлса ҳозирги кунга келиб унинг кўриниши «ички» шаклга кўчган. Янъи Европанинг мусулмон жамоалари Европанинжг ичидан хавф солиб турган Шарқ сифатида кўрилмоқда.

Европага уюштирилган узоқ муддатли улкан иммиграция унинг «ғарблик» ўзига хослигига қаттиқ путур етказа бошлади.

(c) Muhammad Dovud Asadov

t.me/MubashshirAhmad