Get Mystery Box with random crypto!

Фаластин ё Афғонистонга босқин бўлганда индамадинглар. Украина | Mubaşşir Ahmad

Фаластин ё Афғонистонга босқин бўлганда индамадинглар. Украина борасида овозингиз чиқиб қолди, дейишяпди.

Аввало Фаластин ё бошқа мазлум мусулмонлар ҳаққида ҳеч жим турмаганмиз ва турмаймиз. Ёзганларимизни кўриб чиқишингиз мумкин.
Бу бизда қалб амри.

Украина масаласига келсак, улар биз билан бир давлатда яшаб тақдирдош бўлган. Улар яна бўйнига қуллик кишанларини илса, тақдирдошлик тақозосига кўра бу кишанларни бизга ҳам ташлаб кўришади. Шундан, украинларни қўллаб, ҳолатдан дарс олишни ўйлаб, бу масалага кўп эътибор қиляпмиз.
Бу бизда ақл тақозоси.

Қалб ва ақл амрига кўра биз мусулмонлар, қуллик ва куфр кишанини қайта бўйинга илмоқни истамаймиз!

t.me/MubashshirAhmad