Get Mystery Box with random crypto!

Ўзликни ўзлиги борлар ҳимоя қилади, авайлайди ва асрайди. Ўзли | Mubaşşir Ahmad

Ўзликни ўзлиги борлар ҳимоя қилади, авайлайди ва асрайди. Ўзлиги йўққа ҳеч нарсанинг фарқи йўқ.

Большевиклар келганда ўзлиги борлар динлари, ватанлари ва шаънларини ҳимоя этганлар. Бу йўлда жонларини қурбон қилганлар. Ўзлиги йўқлар эса, бир юмалаб болшавойларга айланганлар.

Ўзлиги борлар советнинг темир панжаралари аро ўзлиги учун курашиб ўтди. Жуда бўлмаганда ўзлигидан воз кечмади. Ўзлиги йўқлар эса, чин коммунист, рост комсомолга дўндилар.

Мустақиллик даврларида ҳам ўзлиги борлар ўзлигига содиқ қолдилар. Ўзлиги йўқлар эса аксар ғарбдан, қолгани шарқдан андоза истадилар, тобеълик изҳор қилдилар.

Ўзлигининг метин асослари туриб, ўзгалардан ўзлик изладилар.
Бу юртнинг содиқлари, ҳомийлари ва жонкуярлари ўзлигини билганлардир. Ўзлиги йўқлар эса, хоҳлаган пайтда ўзгаларга сотиладилар, ватанга хиёнат қиладилар.

Эътибор беринг, шамол қаердан эсишига қараб ўша томонга эгиладаганлар айнан ўзлиги йўқлар бўлади. Демак, энг хавфли ва энг тубан кимсалар улардир. Ўзлиги борлар эмас.

Бу гапларимни кейинги кунлар воқеалари ҳам тасдиқлаб турибди. Сиз қайси тарафда эканингизни тафтиш қилиб кўринг.

3 йил олдинги пост

http://t.me/MubashshirAhmad