Get Mystery Box with random crypto!

ОРИEНТАЛИЗМ (ШАРҚЧИЛИК) МУАММОСИ ҲАҚИДА Агар ислом тарихи бил | Mubaşşir Ahmad

ОРИEНТАЛИЗМ (ШАРҚЧИЛИК) МУАММОСИ ҲАҚИДА

Агар ислом тарихи билан боғлиқ муаммо бор бўлгудек бўлса, демак бу баъзи бир ёзувчиларнинг ишидир. Бу олимлар учун Исломнинг маданий ва сиёсий куч сифатида таназзулга учраши диний ва маданий нуқтаи назардан синчковлик билан белгиланиши лозим эди. Дарҳақиқат, Ислом цивилизациясини ўрганишнинг ўзи биз тўғри сабоқларни турли хил хато сабоқлардан ажратиб, муфассал ўрганишимиз учун ишлаб чиқилиши керак. Ушбу мавҳум тарихий муҳандислик иши Исломнинг Ғарб тарихидаги ролини ўчиришда муҳим роль ўйнаган. Ориентализмнинг ўзи «шарқчилик» деб таржима қилинади.

Шарқчилик, Эдвард Сеиднинг таъкидлашича, Шарқ, Шарқшунос олимлари ўзларининг мустамлакачилик мақсадлари ҳамда маданий ва диний хурофотлари билан уйғунлашган тарих яратган институт ва жараёндир.

Христиан илоҳиётчилари исломни ўрганишда ўзлари қидираётган нарсани топишга интилдилар. Уларнинг назди бўйича бу насронийликдан пастроқ, қуйи даражадаги бир эътиқод эди. Қуръоннинг нохолис ва хато таржималари ва ислом тарихини нотўғри ўрганиш орқали улар исломнинг асл босқинчи ва қолоқлигини кўрсатиб бердилар.

Ажиб жиҳати шундаки, уларнинг ҳеч бири «анти-модерн», «фундаменталист», «белликосе (урушқоқ)», «мисогинист (аёллардан нафратланувчи)» ва шунга ўхшаш қўшимчалар бутун асрлар давомида Европа христианлигига нисбатан қўлланилиши мумкинлигини пайқамадилар. Инквизиция Галилейни Ибн Рушддан тўрт юз йил кейин ўлимга ҳукм этди ва бу Испанияда ХИХ асргача давом этди. Христианлар асрлар давомида Европада бошқа насронийларни, яҳудийларни ва мусулмонларни ўлдиришган ва баъзи ерларда ҳозир ҳам шундай қилишмоқда. Христиан фундаментализми АҚШда қудратли бир сиёсий кучни ташкил этувчи ҳаракатдир. Ва Ислом гўёки «мисогинист» дин бўлишига қарамай, Туркия, Покистон ва Индонезияда аёллар давлат бошлиқлари қилиб сайланган бўлсалар, бу христиан Америкаси учун ғайриоддийликдир.

Ориентализм шунчаки диний мутаассибликни тарғиб қилмайди. У, шунингдек, мустамлакачилик мафкурасига ҳам хизмат қилади. Оврўполиклар Ислом олдидаги катта қарзни «унутиш» орқали ўзларининг генетик устунлик ҳақидаги тушунчаларини мустаҳкамлашлари мумкин эди. Уларнинг кучи пул, моддий бойлик билан эмас, балки ирқ ва дин билан боғлиқлигига ишониш кўнгилни хотиржам қилар эди ва бу яхши эди ҳам. Ҳар бир империя у бошқа ҳеч бирига ўхшамайди, ўзгача ва қурол кучи билан эмас, балки ақлнинг жозибаси билан ҳукмронлик қилади, деган алдовга эга. Улар ўзларини бунга ишонтиришлари мумкин, шунда балки мустамлакалар ҳам бунга ишонишни бошлайдилар. Бу империя бизнесини, иш фаолиятини анча осонлаштиради.

Бироқ, агар одам билимли ва очиқ, кенг фикрли бўлса, ҳақиқатни кўра билиши мумкин. Кўпчилик шарқшунослар бизни бу вазифадан қайтариш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишди ва келишяпти ҳам. Улар ислом тарихини ўқиш ҳам, тушуниш ҳам зерикарли қилиб, қўрғошиндек оғир бир нарсага кўмиб ташладилар. Ўрта асрлардаги ислом ҳақида ўқув курслари киритилган ҳозирги Ғарб ўрта махсус ва олий ўқув юртларида Исломнинг фан ва санъатга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган. Яқин 20-30 йиллар оралиғида асл тарихни ёзиш борасида бирмунча ишлар қилинди. Бу ҳам Ғарбнинг баъзи холис тарихчилари томонидан адо этилди. Барибир, бизнинг ҳам бундай асл, ҳақиқий тарихни ёзишга эҳтиёжимиз бор. Биз ўзимизнинг эски буюклик ҳарбий қудрат, бошқаларга намуна бўла оладиган соф исломий инсонийлик нуқтаи назари ёки Ғарбнинг юқоридаги таъна тошларига қарши бир оқлов сифатида эмас, балки Ғарб ўзи қўллаган услубда, фақат тарихий ҳикоялар билан чекланиб қолмаган, бугун ва келажак назари билан ёзишимиз керак.

Islommerosi
Muhammad Dovud Asadov саҳифаларидан олинди

http://t.me/MubashshirAhmad