Get Mystery Box with random crypto!

Убай ибн Каъб ҳолатини ким ҳис қилади?! Расулуллоҳ соллалоҳу | Mubaşşir Ahmad

Убай ибн Каъб ҳолатини ким ҳис қилади?!

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга Аллоҳ сенга Қуръонни ўқиб ўтказишимни амр этди", дедилар.
- "Аллоҳ сизга менинг исмимни айтдими?" - деди.
- Ҳа.
Роббул-оламийннинг ҳузурида зикр қилиндимми?!
- Ҳа.
Унинг кўз ёшлари тўкилди.
- У менинг исмимни айтдими?!
У энди ўкраб йиғлаб юборди.

Муттафақун алайҳ
---
Ё Аллоҳ! Жуда бўлмаганда тонгла қиёмат бизни ҳам эсла! Эй фалончи, сен яхшилар томон ўт, дея номимизни айт! Лоақал, эй бандам, дегил!
Биз ҳам Сени ва Каломингни севамиз! Расулингни севамиз! Аммо шу севгимизга лойиқ бўлолмадик. Севгандан кутилмайдиган ишларни қилдик! Аммо ожиз ва нотавонликдан гуноҳ қилсакда, севгимиз чин! Убайга бўлган бу марҳаматингни ҳис қилдик ва қиёматда ана шундай марҳаматингдан биз ҳам умидвормиз. Унга дунёда берганингни, биз охиратда умид қиляпмиз. Умидимизни сўндирма, эй меҳрибон Парвардигор
!

http://t.me/MubashshirAhmad