Get Mystery Box with random crypto!

Аъробийга айтишди: - Ҳеч ўзингга ўзинг жаннатга киришинг ҳақид | Mubaşşir Ahmad

Аъробийга айтишди:
- Ҳеч ўзингга ўзинг жаннатга киришинг ҳақида сўзлаганмисан?
У жавоб қилди:

- Валлоҳи, бу ҳақда мен ҳеч шубҳаланмаганман. Мен яқинда унинг боғларида кезаман, ҳавзларидан ичаман, дарахтларида сояланаман, меваларидан ейман, кўзаларидан симираман ва сарой-қасрларида ҳурларидан роҳатланаман.

- Бу ишонч қилиб қўйган яхшилигинг ёки солиҳ амалинг сабаблими?

- Аллоҳ таолога иймонимдан ва Аллоҳ таборака ва таолодан бўлак барча маъбудларга инкоримдан кўра шарафлироқ яхшилик ва улуғроқ иш борми?

- Гуноҳларингдан қўрқмайсанми?

- Аллоҳ таоло гуноҳлар учун мағфиратни, хатолар учун раҳматни ва жиноятлар учун афвни халқ қилди. У зот Ўз муҳибларини жаҳаннам ўтида азоблашдан юқоридир.
---
Басра масжидларида одамлар: "Аъробий Парвардигорига гўзал гумонда бўлди", дейишарди. Қачонки унинг сўзларини эслашса, улардаги умидсизлик булутлари тарқар ва қалбларида ражо салтанати ғолиб бўларди.

http://t.me/MubashshirAhmad