Get Mystery Box with random crypto!

#ТАСАВВУФ Бу исломнинг мағзи (уруғи) ва мусулмон инсоннинг қа | Mubaşşir Ahmad

#ТАСАВВУФ

Бу исломнинг мағзи (уруғи) ва мусулмон инсоннинг қалб тубида яширинган унинг жавҳаридир. Усиз инсон ёлғиз суратлар ва инсонлар бир-бирларини кўнглини топадиган кўриниш ва шиорларга ўхшаб қолади.

Бу мағизлар рағбат ва қўрқинчда кўзга ташланади. Чунки бу иккиси мусулмон қалбини бошқариб, унинг Аллоҳга бўлган муҳаббати ва қўрқинчини мустаҳкамлайди.

Бас, шунда унинг қалби адоват ҳамда нафрат ифлосликларидан ва дунё муҳаббатидан тоза бўлади.

Бу билан унинг Аллоҳга бўлган муроқабаси* ҳамда Унинг шариат ва аҳкомларини маҳкам тутиши ортади ва тақиқланган ишлардан четга чиқишдаги ҳамда вазифаларни бажаришдаги эҳтиёткорлиги ошиб боради.

Имом Бутий китобларидан
Abdulloh G'ulomov
------------

*Муроқаба - зийраклик билан қаттиқ кузатиб бориш.
Ҳар бир жоннинг нима қилаётганини, билиб, кўриб, кузатиб, ҳисобга олиб турувчи ким? Албатта, Аллоҳ азза ва жалла. Бу ҳақиқатни идрок қилган ҳар бир жон ўзини ўнглаб олиши керак.
Руҳий тарбия китоби


http://t.me/MubashshirAhmad